Каратэ WKF бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси қайси ўринни банд этди?

Дубай шаҳрида ташкил қилинган каратэ WKF бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, тарихий олтин медаль қўлга киритилган бўлса, баъзи ҳолатларда бироз омад етишмади. Жумладан, Севинч Раҳимова бронза медали учун жангда имкониятни бой бериб қўйди.

Жамоавий кумите баҳсларида жуда кучли рақибларни мағлуб этган вакилларимиз финал йўлланмаси учун жангда сербларга биргина зарба эвазига мағлуб бўлган бўлса, бронза медали учун тўқнашувда номдор озарбайжонлик рақиблари билан ҳам шиддатли жанг олиб боришди. Бироқ, якунда юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бироз омад етишмади ва имкониятни бой бериб қўйишди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин медал билан умумжамоа ҳисобида Бразилия билан 8-9-ўринни бўлишиб олди. Кучли учликдан эса, Япония, Миср ҳамда Испания терма жамолари ўрин олди.

Қуйида жаҳон чемпионатида қайд этилган натижалар билан танишинг!

бразил

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!