Каратэчиларимиз Абу-Дабидаги халқаро турнирда 6 та медални қўлга киритди
Жорий йилнинг 16-18 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида каратэ WKF бўйича жаҳон кубоги таснифига кирувчи "Winner Cup International Chempionships" мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу халқаро мусобақада 51 та давлатдан
800 нафардан ортиқ энг сара спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Қувонарлиси, Каратэ бўйича терма жамоа таркибида Тошкент вилояти спортчилари ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Хусусан, мазкур халқаро мусобақада иштирок этган мураббийлар Дилшод Юсупов (Тошкент тумани) ва Ҳамдамжон Шодибеков (Бекобод ш.) шогирдлари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Шунингдек, мураббийлар Дилшод Юсупов, Ҳамдамжон Шодибековлар шогирдларининг муносиб иштироки учун махсус кубок билан мукофотланишди. Демак, ғолиб ва совриндорлар билан танишамиз:
12-13 ёш. Олтин медаль
-42 кг. Одина Ботирова (Тошкент т.)
-45 кг. Камронбек Абдуқаюмов (Бекобод ш.)
+56 кг. Саидкамол Адилов (Тошкент т.)
+18 ёш. Кумуш медаль
-60 кг. Азизбек Исломбеков (Тошкент т.)
+18 ёш. Бронза медаль
-75 кг. Ойбек Ҳакимбеков (Тошкент т.)
14-15 ёш. Бронза медаль
-57 кг. Жўрабек Алибеков (Тошкент т.)
Мусобақа регламентига кўра, ғолиб ва совриндорлар жорий йил 13-15 декабрь кунлари Туркияда бўлиб ўтадиган примерлига мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Фикрлар