Каратэчиларимиз Фужайра – “Ёшлар лигаси”да 7 та медални қўлга киритди
БААнинг Фужайра шаҳрида ўтказилган Каратэ WKF йўналиши бўйича “Ёшлар лигаси” халқаро турнирида Ўзбекистон ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоаси муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этди.
Олтин медал соҳиблари:
Суҳроб Саъдуллаев (-61 кг)
Солижон Сойибов (-57 кг)
Кумуш медал соҳиблари:
Асилбек Қобилов (16–17 ёш, -76 кг)
Сарвиноз Лапасова (14–15 ёш, -54 кг)
Сирожиддин Фармонов (12–13 ёш, -45 кг)
Бронза медал соҳиблари:
Саидабону Мусахонова (16–17 ёш, -66 кг)
Артур Каримбоев (14–15 ёш, -57 кг)
Бу ҳақда Ўзбекистон Спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Фикрлар