Каратэчиларимиз Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақада иштирок этишади

Жорий йилнинг 25-27 январ кунлари Франция пойтахти Париж шаҳри каратэ бўйича “Paris Open” турнирига мезбонлик қилади. Мазкур мусобақа саккизинчи бор ташкил этилади. Ушбу мусобақада спортчилар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколарини ишлаб олишади.

Шунингдек, бу турнирда дунё рейтингининг кучли 64-талигидан ўрин олган каратэчилар иштирок этишади. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 3 ўғил бола ва 2 қиз қатнашади. Ҳозирда терма жамоамиз аъзолари мусобақага тайёргарликни давом эттиришмоқда. 22 январ куни Парижга йўл олишади.

Терма жамоамиз:
-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболев

-50 кг: Баҳринсо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Терма жамоа бош мураббийи Дилноза Бакирова, ёрдамчи мураббий Ўктам Бекпўлатов.

Karate 2_1

Эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида 10 та вазн бўйича ўтадиган мусобақада спортчилар ката ва кумите йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Катада яккалик ва жамоавий баҳслар ўтказилади.

Kумите
Хотин-қизлар: -50 кг, -55кг, -61 кг, -68 кг, +68кг.
Эркаклар: -60 кг, -67 кг, -75 кг, -84 кг, +84 кг.

Мусобақа ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади.

Яккалик баҳслари (Kумите ва Ката):
• Олтин медал: 750 евро
• Кумуш медал: 500 евро
• учинчи ўрин: 200 евро.

Жамоавий ката йўаналиши:
• Олтин медал: 750 евро
• Кумуш медал: 500 евро
• Учинчи ўрин: 200 евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!