Каратэчиларимиз халқаро турнирдан медаллар билан қайтишди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида шинкиокуншинкай каратэ бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Мазкур турнирда Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва мезбон Қозоғистондан 350 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Юртимиз шарафини 3 нафар каратэчиларимиз ҳимоя қилишди.

Мусобақа якуниларига кўра, Толиб Мардонов ката баҳсларида 3-ўринни қўлга киритган бўлса, 45 кг вазнда Оғабек Ҳолиқулов ҳам бронза медали билан тақдирланди.

Karate 3_1

Қиз болалар беллашувларида 55 кг вазнда Ўғилой Сайфиева ярим финалга қадар етиб бориб, бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, ҳамюртимиз Мутал Назаров турнирнинг энг ҳалол ҳаками деб топилди.

Karate 2_2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!