Карим Бензема "Ал-Ҳилол" билан 6 ойлик шартнома бўйича келишди
Журналист Санти Аунанинг маълумотига кўра, Карим Бензема ва "Ал-Ҳилoл" мавсум якунига қадар мўлжалланган олти ойлик шартнома бўйича келишувга эришди.
Аввалроқ Бензема таклиф этилган шартномадан норози бўлгани сабабли "Ал-Иттиҳод" сафида ўйнашдан бош тортгани хабар қилинган эди.
Ҳозирги музокаралар "Ал-Ҳилoл" ва француз ҳужумчиси ўртасида кейинги эҳтимолий шартнома масаласига қаратилган. Бензема келишувни узайтириш тарафдори экани айтилмоқда.
Томонлар ҳали маош ва янги битим муддати борасида тўлиқ келишиб олгани йўқ, музокаралар давом этмоқда.
Фикрлар