Каримов Малайзиядаги турнир финалига чиқди
Ads

Айни кунларда Малайзияда “Фьючерс” туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этадиган халқаро турнир давом этмоқда.

Мазкур турнирда ҳамюртимиз Жўрабек Каримов ўзининг муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Бугун теннисчимиз яккалик баҳсларининг ярим финалида япониялик Риота Танумага қарши кортга чиқди.

19 ёшли Жўрабек мазкур қарама-қаршиликда 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Энди унга ҳал қилувчи ўйинда ақшлик Эван Сонг рақиблик қилади.