Карло Анчелотти "Ювентус" футболчисини АПЛга чорламоқда

"Эвертон" Германия терма жамоаси ва "Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жанни қўлга киритмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашрига кўра, яқин вақтлар ичида мерсисайдликлар футболчи учун Туринга расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда. Манбага кўра, Эмре Жаннинг трансферига "Эвертон" устози Карло Анчелоттининг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, германияликнинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2022-йилнинг 30-июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Италия чемпионатида саккизта ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ёки голлик узатма муаллифи бўла олмади.

Олдинроқ, футболчи учун "Боруссия Дортмунд" клуби даъвогарлик қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!