Карлус Кейруш: Бугун чиройли ўйин бўлди

Хабарингиз бор ҳозиргина пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Ўзбекистон ҳамда Эрон (0:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Карлус Кейруш иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун жуда ҳам чиройли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Иккала жамоани бундай ўйин билан табриклайман.

Бугунги ўйиндаги натижа муҳим эмас эди. Шунга қарамай ўйин жуда ҳам қизиқарли бўлди. Бу ўйин Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Осиё кубогида натижа кўрсатиш масласи жуда мураккабдир. Осиёдаги кўплаб жамоалар Осиёда чемпион бўлишни хохлашади. Бу жуда қийин жараён. Келажагим хақида гапирсам мен ҳали ҳам шартнома имзолаганим йўқ. Кутиш жараёнидаман.

Жаҳон чемпионатидан олдин тактикамиз бошқача эди. ЖЧдан сўнг биз тактикани ўзгартирдик. Чунки Осиё кубоги ва ЖЧ турли хилдаги мусобақа ҳисобланади. Биз бу ўйинда ёшларга имконият бердик.

Бу жамоанинг келажакда муваффақият қозониши учун имконият бор. Аста-секинлик билан жамоа кучайиб боради. Эктор Купер жамоани қабул қилиб олганига бир ой бўлди. Сиз мураббийга ишонишингиз керак. Секин-секин жамоангиз ўсишни бошлайди.