Каролин Гарсия чиройли ўйин кўрсатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциялик теннисчи Каролин Гарсия Ватанида ўтаётган Франция очиқ чемпионатининг иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

Каролин ушбу босқичга чиқиш учун ўтган ўйинда германиялик Мона Бартель билан рақобатлашди ва 6:2, 6:4 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу тариқа Гарсия мусобақанинг навбатдаги даврасида россиялик Анна Блинкова ҳамда Маргарита Гаспарян учрашуви ғолиби билан рақобатлашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!