Каролин Возняцки хайрли ишга қўл урди
Даниялик Каролин Возняцки дам олиш кунлари қандай ўтаётгани ҳақида гапириб ўтди.
“Бугун “Chapman Partnership” дастури доирасида уйсизлар учун муҳим нарсаларни сотиб олдик. Айтганча, Рождествони кўнгилли сифатида ўтказиш ниятидаман. Сиз ҳам иштирок этинг!”, деб ёзади Каролин.

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси Каролин Возняцки янги мавсумни Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WТА томонидан Янги Зеландияда жорий йилнинг 31 декабрь куни бошланадиган халқаро турнирдан бошлайди.

Фикрлар