Каролина Плишкова бош соврин учун кортга чиқади
Zohir2018
Рим шаҳрида теннис байрами давом этади
Чехиялик теннисистка Каролина Плишкова Рим шаҳрида ўтаётган "Internazionali BNL d'Italia" мусобақасининг финал босқичига йўл олди.
Турнирнинг ярим финал босқичида Каролина грециялик Мария Саккарини ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Плишкова бош соврин учун ўтадиган ўйинда британиялик Йоханна Конта ёки голландиялик Кики Бертенсга қарши кортга чиқади.

Изоҳлар (0)