
Каррагер Санчони қисман танқид қилди!
"Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчо ёзги трансфер ойнасида "Астон Вилла"га ижара асосида ўтди. Аммо собиқ "Ливерпуль" ҳимоячиси Жейми Каррагер унда истеъдод жиҳатидан алоҳида кўзга ташланадиган жиҳат йўқ, деб ҳисоблайди.
"Санчо билан қизиқ воқеа бўлган. У Дортмунднинг "Боруссия"сида ўйнаганида, биз Гари Невилл билан биргаликда Англия терма жамоаси учун таркиб тузишимиз керак эди. У Лига чемпионатида яхши ўйнаган, аммо биз уни танламаганмиз. Шунда ижтимоий тармоқларда: “Қандай қилиб Санчо кирмади?” деган гаплар кўпайди.
Мен ҳали ҳам унда алоҳида катта қобилият борлигига ишончим йўқ. Албатта, ёмон ўйинчи эмас, лекин унинг нимаси билан ажралиб туришини тушуна олмайман. Масалан, Маркус Рэшфордни кўп танқид қилганман, аммо унда тезлик, аниқ зарбалар, стандартлардан гол уриш маҳорати бор. Санчода эса “фишка”ни кўрмаяпман – тасаввур қила олмайман", – деди Каррагер "The Overlap Fan Debate" лойиҳасида.
Фикрлар