Каррерас: "Биз олдинга интилишни ва совринлар ютишни истаймиз"
"Реал" ҳимоячиси Альваро Каррерас Чемпионлар лигасида "Бенфика"га қарши ўйин олдидан жамоанинг ҳолатини баҳолади.
Мадридликлар эртага мусобақанинг умумий босқичидаги 8-тур доирасида Португалия клуби меҳмони бўлади.
Жамоа кайфияти ўзгарган-ўзгармагани ҳақида
"Биз “Вильярреал”га қарши ўйин (2:0) осон бўлмаслигини билардик. Иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик ва айнан шу пайтда илк гол уриб бўлдик. Ҳаммамиз жамланганмиз, олдинга интилишни ва совринлар ютишни истаймиз".
Танқидлар ҳақида
"Босим доим бор, аммо у менга ёқади. Ўзимни яхши ҳис қиламан. Агар босим бўлмаганида, бу ҳар бир мухлис севиб қўллайдиган клуб бўлмас эди".
Ғалабалар серияси ҳақида
"Футбол — ўйиндан ўйинга қараб баҳоланади. Биз жуда яхши ҳолатда бўлишимиз мумкин, аммо агар эртага салбий натижа бўлса, бу дарҳол “Реал” тарихидаги энг ёмон давр сифатида баҳоланади", — деди Каррерас.
Фикрлар