Карвахаль АПЛда ўйнаш истаги бор эканини айтди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ўз кучини Англия чемпионатида синаб кўриш истаги бор эканини атйди.

“АПЛда тўп суришни истайман, бунга ишончим комил. Бу каби тажрибага эга бўлишни хоҳлардим. Бошқа томондан бутун футболчилик фаолиятимни “Реал”да ўтказиш яхши бўларди. Гап Қатар ёки Хитой ҳақида кетса, ўзимизни алдашимиз керак эмас, буларнинг барчаси пул учунлигини биламиз”, – деди испаниялик ҳимоячи.

Жорий мавсумда Карвахаль Испания чемпионатининг 5 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг ҳисобида, шунингдек, 3 та сариқ карточка бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!