Касби юрист бўлган автопойгачи аварияда ҳалок бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниялик автопойгачи Пабло Аморос  «Монтебланко» автодромида ўтказилган GTI Trophy мусобақаси пайтида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. 

Ҳодиса Испаниянинг Уэльва шаҳрида содир бўлган. 

Бу ҳақда Королева Испания автомобиль спорти федерацияси (RFEDA)нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди. Федерация ҳодиса юзасидан расмий баёнот бериб, марҳумнинг яқинлари ва жамоасига ҳамдардлик изҳор этди. 

«RFEDA номидан автодром Монтебланко трассасида бўлиб ўтган бугунги мусобақа пайтида Пабло Аморосанинг вафоти муносабати билан чуқур қайғу ва афсус изҳор қиламиз. Унинг оила аъзолари ва яқинларига муҳаббатимиз ва қўллаб-қувватлашимизни йўллаймиз», — дейилади баёнотда. 

Ҳодиса тафсилотлари очиқланмаган. Маълум қилинишича, Пабло Аморос касби бўйича юрист бўлган, шу билан бирга Испанияда ҳалқа пойгалари ва ралли мусобақаларида мунтазам иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!