Касильяс бугунги кунда энг зўр дарвозабон ким эканини аниқлаб берди
“Реал” ва Испания терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Икер Касильяс айни пайтда энг зўр ҳамкасби қайси эканини айтди.
- Менимча, Марк-Андре тер Штеген ва Ян Облак ўз клублари учун жуда муҳим дарвозабонлар. Тибо Куртуа эса “Реал” қидирган посбон. Мана шу учта дарвозабон ҳозирги пайтда қолганлардан устун.
Мен учун футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон Арконаде бўлиб қолаверади. У фантастик даражадаги футболчи эди. Шунингдек, Субиссаретта ва Канисерас ҳам бор. Бироқ, барибир энг зўри Арконаде бўлиб қолаверади, - деди Касильяс.
Икернинг ўзи Испания терма жамоаси дарвозасини 13336 дақиқа давомида қўриқлаган. У жаҳон ва Европа чемпионлигига сазовор бўлган.
Фикрлар