Касильяс: Инфаркт бўлганимда энг аввал Моуриньо менга қўнғироқ қилганди

"Реал" собиқ дарвозабони Икер Касильяс 2019 йили инфаркт ҳолатини бошдан кечирган пайти ҳақида гапирди.

"Кўпчилик билмайди, аммо ўшанда Моуриньо менга биринчи бўлиб соғлигимни сўраб қўнғироқ қилган эди. Ўша воқеадан сўнг, узоқ вақт мобайнида кўрмаган инсонларимни кўриш ҳаётимдаги кичик нарсаларни ҳам қадрига етишимга ёрдам берди.

Сиз ҳар кунингизни одатий ўтказишга ҳаракат қиласиз, ўз оламингизда яшайсиз. Мен ҳам жуда бахтли эдим, аммо ўшанда ўлим хавфини яқиндан ҳис қилдим. Кейинчалик бу мени дунёга бошқача назар билан қарашга ундади", деди Касильяс ESPN каналига берган интерьвюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!