Касильяс "Олтин тўп" соҳибига: Сенга совринни кўзлари кўрлик қилиб беришган

"Реал"нинг собиқ аъзолари Икер Касильяс ва Фабио Каннаваро Instagramда тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, ўзаро мулоқот қилишди.

"Эсимда, "Евро-2008"ни ютганимда (Испания), сен шундай дегандинг: "Йўқ, сен ҳали ҳам дунёнинг энг муҳим совринини қўлга киритмадинг!"

Шундай қилиб, орадан 2 йил ўтгач, (Испания термаси билан 2010 йилги ЖЧ қўлга киритилганидан кейин) мен қўнғироқ қилган дастлабки икки инсон Роберто Карлос ва Фабио Каннаваро эди, кейин сизга айтдим: "Энди сизни даражангиздаман ва сиздан устунман," - деди Касильяс.

Суҳбат давомида Каннаваро Касильясга уни "Олтин тўп" соврини йўқлигини эслатди. Италияликнинг ўзи эса 2006 йили ушбу мукофотга лойиқ, деб топилган.

"Ҳа, буни мен биламан, аммо улар сенга совринни кўзлари кўрлик қилиб беришган," - деб жавоб қайтарди Касильяс ҳазил тариқасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!