Касильяс ўзи учун энг ёмон икки "эл-класико"ни эслади

Икер Касильяс "эл-класико"нинг аҳамияти ҳақида гапирди.

“Ҳар доим ва ҳар қандай шароитда алоҳида аҳамиятга эга ўйин. "Барселона"га қарши ўйинлардан биринчисини эслайман. 2000 йил: мен 18 ёшда эдим ва биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик.

Бошқа томондан олиб қарасак, энг ёмон "класико"лар қаторида Моуриньо қўл остида "Камп Ноу"да 0:5 ҳисобидаги мағлубият, шунингдек, Мессининг машҳур тактик ўзгариши натижасида 2:6 ҳисоби қайд этилган ўйин", - деди "Реал"нинг собиқ дарвозабони.

28 октябр куни "Барселона" Ла Лиганинг 11-турида "Реал"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!