Касильяс "Порту" мураббийлар штабида иш бошлади
Испаниялик машҳур дарвозабон Икер Касильяс “Порту”нинг мураббийлар штабида иш бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Касильяс жамоа футболчиларининг мураббий ва раҳбарият билан алоқалари учун жавобгар бўлади. Бундан ташқари кейинчалик унга жамоадаги бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли посбон “Порту”да 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум охирида машғулот пайтида юрак хуружига учраб, жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шундан сўнг фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Фикрлар