Касильяс "Порту"дан кетмайди

"Порту" дарвозабони Икер Касильяс тез орада ўзининг футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилади. Бу ҳқда O Jogo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 37 ёшли испаниялик посбон фаолиятини якунлагач клуб маъмуриятида иш бошлайди. “Порту” раҳбарияти афсонавий дарвозабонга клуб тузилмасида фаолиятини давом эттиришни таклиф қилган, ўз навбатида у ҳам ушбу таклифни бажонидил қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс 1 май куни машғулотлар пайтида юрак хуружига учраб шифохонага ётқизилган эди. У кейинчалик жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!