Касильяс: “Порту”дан кейин Иньестанинг олдига кетаман

 

“Порту” жамоаси посбони Икер Касильяс футбол сирларини ўрганган “Реал Мадрид”га қайтиш истаги бор эканини айтди. Икер 1998–2015 йиллар давомида “Қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилган.

“Яна бир марта Чемпионлар Лигаси ва Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишни истардим. Аммо шикоят қилмайман. Менинг келажагим? “Порту”дан кейин Японияга – Иньеста олдига кетаман. Ҳазилашдим.

Билмайман қачон, аммо “Реал”га албатта қайтаман. Ёшлигимдан у ерда тўп сурдис, ўсиб-улғайдим. Ҳозирги кунгача Мадрид билан боғланганман ва “Реал”га рад жавобини бера олмайман”, – деди Касильяс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!