Касильяс қачон шифохонадан чиқади?

"Порту" клуби дарвозабони Икера Касильяс 6 май куни шифохонадан чиқади. Бу ҳақда футболчининг хотини берган хабарга таяниб Сара нашрига хабар бермоқда.

Бироқ, ҳозирча ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг Касильяс фаолиятини даво эттириши ёки эттирмаслиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли испаниялик посбон 1 май куни машғулотлар пайтида юрак хуружини бошдан кечириб, касалхонага ётқизилган ва у ерда жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!