Касильяс "Реал" тарихидаги 2 та энг зўр футболчи кимлигини айтди

"Реал" Мадриднинг афсонавий дарвозабони Икер Касильяс жамоа тарихидаги энг зўр 2 та футболчини айтди.

"Реал" тарихидаги 3 та энг зўр футболчи? Мен фақат 2 тасини айтишим мумкин. Булар дон Альфредо Ди Стефано ва Криштиану Роналду", - дейди Касильяс.

Ди Стефано “Реал” сафида 1953-1964 йилларда тўп сурган ва жами 18 та соврин қўлга киритган.

Роналду эса 2009-2018 йилларда “қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилган ва 15 та соврин ютган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!