Касильяс Хаби Алонсога бўлаётган танқидларга жиддий муносабат билдирди
"Реал"нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо манзилига йўлланаётган танқидлар ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Менимча, у дуч келаётган муносабат мутлақо адолатсиз. У футболни жуда яхши биладиган инсон. "Реал" атрофида доим шов-шув, гап-сўзлар бўлишини тушунаман, аммо ҳозир декабрь ойи, одамлар эса буни англамаётгандек.
Агар жамоа "Барселона"дан 12 очкога ортда қолган ва Кубокдан чиқиб кетган бўлса, бошқа гап эди. Мен бундай муносабатни умуман қабул қила олмайман, чунки тушунмайман. Буни мактаб билан қиёслаш мумкин: болангиз мактабга боради, у баҳолар олади, аммо ҳақиқий натижалар июнь ойида чиқади. Бу ҳам худди шунга ўхшаш", — деди Касильяс "Bajo los palos" подкастида.



Фикрлар