Касильяс ярим йиллик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Порту" клуби дарвозабони Икер Касильяс узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 38 ёшли испаниялик футболчи якка тартибда машғулотларга киришган. У бугун 25 дақиқа шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс жорий йилнинг 1 май куни машғулотлар пайтида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва юрак хуружини бошдан кечирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!