Кассано: "Рома"даги вазият шунчаки фалокат"

"Рома" собиқ футболчиси Антонио Кассано римликларнинг жорий мавсумдаги натижасидан кўнгли тўлмаяпти. Клуб ўртамиёна жамоалар билан амаллаб дурангга эришмоқда. 

"Рома" жуда ёмон ҳаракат қилмоқда, шунчаки, фалокат. Мен Римни ёқтираман ва ўйлайманки, клуб мухлислари ҳозирги натижалардан мамнун эмас.
 
Норвегияда "Буде-Глимт"дан учралган 1:6 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин "бўрилар"нинг ўйини ёмонлашди. "Рома" "Верона"га қарши ўйинда ҳам ютқазиб қўйишига сал қолди. Бу менга ёқмаяпти. Клуб кучли еттиликдан ташқарида қолиш хавфи остида.
 
Моуриньо "Тоттенхэм"дагидан ҳам ёмонроқ ишлаяпти. Гарчи, у ОАВ нуқтаи назаридан доим биринчи ўринда турса ҳам",  деди Кассано.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!