Кассано — Роналду ҳақида: Олдинги каби ўйнай олмаяпсанми, унда карьеранингни якунла!

Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Антонио Кассано Криштиану Роналдунинг футболдаги фаолиятини якунлаш вақти келди, деб ҳисобламоқда.

"Криштиану олдинги каби ўйнай олмаслигини тушуниши керак. Агар аввалга каби ҳаракат қила олмасангиз, у ҳолда карьерани якунлаш вақти келди. У деярли ҳамма мусобақада ғалаба қозонди. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Роналду феноменал. Лекин тўхтатиш вақти келди, акс ҳолда обрўингизни йўқотасиз", - дейди "Реал", "Милан" ва "Интер"нинг собиқ ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Роналду жорий мавсумда барча турнирларда фақат битта гол урган. Шунингдек, у ўзи қатнашга ҳамма мусобақалардаги саккизта ўйиннинг атиги уч мартасида асосий таркибда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!