Каталония дербисидан сўнг "Эспаньол" Сегундага равона бўлди
Чемпионлик пойгаси давом этади.
Ла Лига 35-туридан ўрин олган Каталония дербиси ўз якунига етди. Унда "Барселона" ҳамшаҳари устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионлик пойгасида интригани сақлаб қолди. "Эспаньол" эса қуйи дивизионга тушиб кетиши аниқ бўлди.
- 90

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+

Ракитич ўрнига Араухо майдонга тушди.
- 90+

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90

Рауль де Томаснинг узоқ масофадан берган зарбасини Тер Штеген қайтарди.
- 82

Луис Суарес ўз ўрнини Брейтуэйтга бўшатиб берди.
- 78
Уотер-брек
- 74
Мессининг жарима зарбаси рақиб футболчиларига тегиб майдонни тарк этди.
- 71

Видаль Гризманн ўрнига майдонга тушди.
- 68

Диего Лопес Мессининг жуда хавфли зарбасини қайтаришга эришди.
- 66
"Эспаньол"нинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
- 56

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Суарес ҳисобни очди.
- 54

ВАР орқали вазият кўриб чиқилиб, Лосанога қизил карточка кўрсатилди.
- 52

Лосано огоҳлантирилди.
- 50

Ҳозиргина майдонга тушган Ансу Фати майдондан четлатилди.
- 50

"Эспаньол" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 46

Иккинчи тайм бошланди!
- 45

Танаффус.
- 45+

Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45+

Рауль де Томас Мессига қарши ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 44

ТЕЕЕРР ШТЕЕЕГЕЕЕЕННН!!! "Барселона" посбони жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
- 34
Уотер-брек
- 25
Суареснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.
- 22
Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 10

Тер Штеген "Эспаньол"нинг тезкор қарши ҳужумидан сўнг йўлланган Эмбарбанинг зарбасини қийинчилик билан қайтаришга эришди.
- 9

Суарес офсайдда қолиб кетди.
- 1

Ўйин бошланди!
- 0
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.


Изоҳлар (0)