Каталонияликларга “Сити” юлдузи керак

“Барселона” мутасаддилари Хавига мос келадиган ҳужумчи қидиряпти. Бош мураббий клуб скаутларига ёзги трансфер мавсуми учун тўпурар топиш вазифасини юклаган.

Marca нашрининг маълум қилишича, номзодлар орасига “Манчестер Сити”нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезус қўшилди.

Каталонияликлар аслида Роберт Левандовски билан шахсий шартнома бўйича келишиб олганди. Бироқ, клуб президенти Жоан Лапортага “Бавария” талаб қилаётган 60-70 миллион евролик бадал қимматлик қилмоқда.

“Барселона” Жезуснинг “шаҳарликлар” билан шартномаси келаси йили якунланишини инобатгат олиб, “Манчестер Сити”га 30 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Хўш, жамоасида атиги иккита ҳужумчиси бор Хосеп Гвардиола бразилиялик футболчини ўзи бошқарган собиқ клубига қўйиб юборадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!