Катанец: "3-марта соғлигим бўйича кетсам, қайтиб келмайман"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Эронга қарши ЖЧ саралаш ўйинлари учун йиғини бошлаган. 6 июнь куни Катанец шогирдалри Туркманистонга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

-Эртанги ўйинда бизда босим йўқ, футболчилар хотиржам ҳаракат қилишади. Бу нарсани ҳисобга олган ҳолатда, Туркманистонга қарши ўйинда ротацияларни кўришимиз мумкинми?

-Сизга айтишим мумкинки, таркибда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. Ҳар доим янги футболчиларни таркибга қўшишни истасангиз, жамоа ўйинини ҳам қайтадан тузишингизга тўғри келади ва бу маълум бир вақт керак бўлади. Учрашувни доимги таркиб билан бошлаб, ўйин давомида бир қанча футболчиларга имконият беришимиз мумкин. Айрим ўйинчиларимиз кўп ўйин амалиётисиз қолган. Уларга ўйин бошидан имконият берсак, хато бўлади. 

-Бу нарса таркибдаги рақобатни йўқолишига олиб келмайдими?

-Ўз тажрибамдан келиш чиқиб айтадиган бўлсам, тажрибали футболчилар бизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Терма жамао шу пайтгача кўплаб учрашувлар ўтказган ўйинчилар ва етишиб чиқаётган ёш авлод бизни Мундиал сари етаклайди. Мен ёшларга имконият беришим мумкин, лекин улардан қандай фойда бўлади. Биз ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Мен жамоада рақобат бўлишини эмас, балки футболчилар бир-бирига ёрдам беришини истайман. Замонавий футболда захирада майдонга тушганлар кўпроқ фойда келтирмоқда. Бизда ҳам шундай бўляпти. 

-Терма жамоамизни ЖЧга олиб чиқишга руҳан ва жисмонан тайёрмисиз?

-Соғлигим ҳақида гапирадиган бўлсам, анча вақт кетиб қолади. Ўз вақтида саломатлигимга карамаганман ва ҳозир даволанишга тўғри келмоқда. Агарда 3-марта кетадиган бўлсам, қайтиб келмайман. Ишонаманки, бу нарса бўлмайди.  Мен ЖЧга чиқиш учун руҳан тайёрман. 

-Осиё кубогини томоша қилдингизми, яъни мана шу турнир давомида Бўриевдан ташқари яна бир нечта кўз остингизга олиб қўйган футболчилар борми? 

- Нафақат бу, балки аввалги U-23 терма жамоасини ҳам кузатганмиз. Шу ўринда уларни Олимпиадага йўл олгани билан ҳам табриклаб ўтмоқчиман. Энг асосий нарса, бу камтарлик. Футболчилар манманликка берилмаслиги керак. 

-Сиз Ўзбекистонни тарк этганингиздан кейин ҳам Суперлига ўйинларини томоша қилдингизми?

-Албатта барча учрашувларни кузатиб борамиз. Ўйинларни кўришга менда ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳаттоки Африкадан туриб ҳам, баҳсларни бемалол кўра оламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!