Катанец ҳам "бошлади!" ёхуд Малайзия яхшидикан-а?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иорданияда ташкил этган ўқув-машғулот йиғини тугади. Режага кўра, у ерда вакилларимиз иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди. Дастлаб Малайзия 5:1 ҳисобида тор-мор келтирилди, иккинчи ўйинда мезбон – Иорданияга қарши учрашувда “меҳмоннавозлик” кўрсатиб, рақибнинг учта голига жавоб қайтара олмадик.

Бу Сречко Катанецнинг терма жамоа бош мураббийи сифатида иккинчи йиғини бўлди. Дастлаб, Тошкентда машғулот ўтказгач, сўнгра сафарда Швеция билан ўйин ўтказилганди. Терма жамоамиз янги мураббийлар штабининг ихтиёрига берилгач, энди турли-туман ўзгаришлар кутишимиз табиий. Айтайлик, таркиб ва ўйин услуби бўйича.

Биласизми, бундан аввал терма жамоамизнинг Швецияга қарши майдонга тушишини эшитганимизда хурсанд бўлганмиз. Чунки ўзимиздан кучли ва Европада ўз ўрнига эга жамоа. Аммо кейинги рақибларимизни эшитганимизда олдингидек хурсанд бўлдик деб айтишга асосимиз йўқ. Нимага? Чунки Малайзия ҳам, Иордания ҳам биздан кучли эмас. Лекин вазият тақозосига кўра, вақти-вақти билан шундай рақибларга қарши ўйнаб туриш ҳам керак экан-да! Малайзияга ҳурматни сақлаган ҳолда айтамизки, бу ўйиндан биз ҳеч нима ютмадик. Таблодаги 5:1 ҳисоби эса ҳеч нимани англатмайди. Чунки ўзимиздан кучсиз бўлган рақибдан нимани ўрганамиз? Қайтанга, муаммоларимиз ва камчиликларимиз кўринмай кетади, бундай ўйинларда.

катанец_3

Иорданияга келсак, ёмон рақиб эмас. Лекин боя айтдик, биздан устун жойи йўқ. Аммо Аммандаги учрашувда мезбонлар бизнинг хатоларимизни яққол кўрсатиб берди. Айниқса, ҳимоядаги заифлигимиз барибир панд берди. Катанец учун бу жиддий муаммога айланган бўлса ажаб эмас. Лекин ўзимиздан кучли бўлмаган рақибга 3:0 ҳисобида ютқазганимиз жуда ёқимсиз бўлди. Тушунамиз, словениялик мураббий яқинда иш бошлади ва у ҳали футболимизни тўлиқ ўзлаштириб олгани йўқ. Ҳали танишиш ва мослашиш жараёнида. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирча бу мағлубият учун уни аёвсиз танқид қилмай турамиз. Зеро, терма жамоа янгитдан шакллантирилмоқда. Шунинг учун бундай пайтда ғалабалардан ортиқча қувонмай, мағлубиятлардан ранжимай, сабр қилиб кутиб турамиз.

узб

Танқид қилиш муаммо эмас. Ўйлашимизча, Иорданияга бой берилган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин Катанец қандай жамоани бошқараётганини янада яхшироқ тушуниб етди. Айниқса, нозик жойларимиз, қайси позициялар кучсизлиги каби жиҳатлар мураббийлар учун аниқ кўринди. Балки мураббий энди ўйинни тўлиқ ҳимоядан қуришни бошлар, балки бошқа услубни жорий қилар, ҳар қалай Катанецни осон бўлмаган иш жараёни кутиб турибди.

Ўйиндан кейин дарҳол ижтимоий тармоқларда терма жамоамизнинг ўйини хусусида турли хил фикрлар янграшни бошлади. Барчаси бир-биридан қизиқ. Лекин ишонинг, бундай мағлубиятларга кўникиб қолганмиз. Шунинг учун Иордания билан учрашувдаги мағлубиятни шармандали деб ҳисобламай турамиз (гарчи оғриқли бўлса-да). Қолаверса, бахтимизга бу расмий мақомда эмасди, гарчи рейтингга таъсир қилса ҳам. Мухлислар томонидан “Малайзия яхшидикан”, дея хазиломуз тарзда билдирилаётган фикрларни ҳам ўқияпмиз.

катанец2_2

Ўша гап: сабр қилиб турайлик-чи! Катанец нима қилаётганини билади, деб умид қиламиз. Ҳали яна чақирилмаётган терма жамоа футболчилари ҳам бор. Ёдингизда бўлса, мураббий футболчиларимизга тажовузкорлик ва тезлик етишмаслиги ҳақида айтганди. Шундай фикрни “Нефтчи”да жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаётган сербиялик мураббий Александр Стожмирович ҳам Sports.uz сайтига берган интервьюсида айтди ва ўзбек футболчилари ўйин охиригача чарчаб қолаётгани, уларга тезлик етишмаслигини алоҳида таъкидлади. Четдан келган мутахассисларга муаммоларимиз яққол кўзга ташланади. Тан оламиз, футболимиз тез эмас. Сречко буни яхши билиб турибди. Демак, у ўз билими ва тажрибасини бу ерда кўпроқ ишлатишига тўғри келади. Бироқ, афсуски, Катанец ҳам “бошлади!”. Бу йирик мағлубият унинг терма жамоамиздаги фаолиятида биринчиси ва охиргиси бўлиб қоладими-йўқми билмадик, лекин унга ишонишда давом этамиз. Бундан бошқа иложимиз ҳам йўқ-да. Балки ушбу мағлубият биз учун яхшиликка хизмат қилар...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахриддин
13/10/2021 07:37
Узбекистонга футболни кераги йук, бекорга миллиардлаб пуллар тажрибасиз уйинчиларга сарфланяпди
&
Бухорий Шариф
12/10/2021 23:51
Ҳақиқатдан ҳам МТЖ футболчиларига тажавузкорлик етишмайди. Преццингда ўйнайолмайди. Жсмоний тайёргарлик атти аҳволда. 90 дақиқага етмайди кучлари. Қисқаси ҳали анча SABR Қилишимиз керак экан. Катанец ҳулосалар чиқариши, муаммоларни кўриб олди, бартараф қилш чораларини кўриши учун вақти бор анча. Омад кийинги ўйинларди.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
12/10/2021 22:57
shu MTJ chetka chiqib harajat qilib yurgandan kura. Nasaf bilan urtoqli uyin utkazgani yahshi. chunki Nasaf yahshigena dars utap beradi kupgena jihatlar buyicha. MTJ ham kam bulmaydi Masalan Ravshan Haydarov. usmerlarimizni. chempion bulgan yili ketish oldi Nasaf bilan. 2 marta urtoqli uyin utkazib. ketuvdi. kam bulmovdi lekin. Nasafka tezlik kerak vaqt uyin tempini tushurush kerak vaqt uyin suratini oshirish uyinchila ham tezlik bobiga ham charchoq taraflama ham hech qanday etiroz yuq. Nasafka.
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
13/10/2021 02:50
Nega Doim shu Nasafni Tiqishtiraverasizlar men Nasafni yomon ko‘dmayman aksincha men ham Nasafni muhlisiman Jekin doim Tefna Jamoa haqida gap ketganda Shu Darrov Nasaf bundoq nasaf undoq deb qon qivorasizlar shuni aytingchi shu vaqtgacha shu Nasafdan chiqqan biron futbolchi yarq etib ko‘zga koringani bormi Ro‘ziqul Berdiev qo‘l ostida zo‘r o‘ynaydi lekin terma jamoada esa yo‘qolib qoladi
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
13/10/2021 04:00
Nasafni tiqishteravermaymiz. lekin Nasaf uynap berganidan aytiladida. Uzim Nasaf muhlisi bulganim bilan. Nasafdan Dilshod Sayitov tortmaydi MTJ GA. lekin bugun Oybek kup kishi uynap olmadi deyishi mumkim Umarovdan yahshi uynadida. keyin Oybek qarang qanaqa maydonga uzini erkin his qilapti. paslari ham zur berdi. 2 ta paska hamroyi anqayib utirsa. nima qilish kerak. uyinchi hamisha paska tayor turishi kerakda. Akmal Mazgavoy ham qanaqa pas berdi Umarovka. MTJ yutqazsa ham hech bulmasa Nasafday maydonga nimader kursatsa. uyin taraflama.