Катта савдо бошланди. МЮ икки футболчига таклиф юборди

“Манчестер Юнайтед” жамоа ҳимоясини мустаҳкамлаш ва ҳужумкорлигини ошириш мақсадида иккита трансферни амалга оширадиган бўлди.

Биринчи навбатда, Сульшер жамоаси мутасаддилари АПЛни тарк этган “Уотфорд”нинг ҳужумкор футболчиси Исмоил Саррни олиш бўйича иш бошлади. “Уотфорд” катта маош оладиган сенегаллик футболчини 44 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, манчестерликлар аввал уни ижарага олиб, синаб кўришга қарор қилган. “Уотфорд”га юборилган таклифда ҳам айнан ижара масаласи кўтарилган.

“Манчестер Юнайтед” бразилиялик ҳимоячи Алекс Теллес бўйича “Порту” билан музокарани давом эттирмоқда. Португалияликлар кейинги йили шартномаси тугайдиган футболчи эркин агентга айланмасидан уни сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда, Теллеснинг трансфер суммасини 20 миллион еврогача пасайтиришди.

Хабарларда, “Манчестер Юнайтед” Теллес билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!