Катта тозалаш бошланди: “Челси” саккиз футболчини ҳайдаяпти

  • 21 августа, 08:54
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” раҳбарияти жамоани ортиқча ўйинчилардан тозалаш сиёсатини давом эттирмоқда. Мутасаддилар бош мураббий Энцо Мареска талабига жавоб бермаган ўйинчилардан тезроқ қутилмоқчи.

Tecno

The Telegraph нашрининг ёзишича, “аристократлар” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар яна саккиз нафар футболчини кўзказмоқчи.

Кетиши талаб этилаётган орасида “Арсенал”да ижарада ўйнаб қайтган машҳур юлдуз Раҳим Стерлинг ҳам бор. Стерлинг клубга қайтданидан кейин асосий таркибга қўшилишига рухсат бўлмади ва ҳафтасига 300 минг фунт маош олаётган футболчи индивидуал шуғулланиб юрибди.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра,  Аксель Дисаси, Ренату Вейга, Бен Чилуэлл, Кэрни Чуквуэмеки, Тайрик Жорж, Кристофера Нкунку ва Николас Жексон ҳам трансферга қўйилган. Агар бу ўйинчиларни сотиб юбориш имкони топилмаса, улар ижарага жўнатилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию