Катта тозалаш бошланди. Янги директор 7 футболчини ҳайдаяпти
“Манчестер Юнайтед”нинг янги спорт директори Дэн Эшуорт ишни таркибни ортиқча ўйинчилардан тозалашдан бошлади.
Бу мутхассис клубнинг трансфер сиёсатини бошқариш вазифаси юкланган. Эшуорт биринчи навбатда кетказиладиган етти нафар футболчи номини маълум қилди.
Daily Mirror нашрига кўра, Эшуорт айрим ўйинчилардан ташқари бошқа футболчилар бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқади. Клуб аниқ олиб қоладиган ижрочилар сифатида Андре Онана, Диогу Далот, Лисандро Мартинес, Кобби Майну, Алехандро Гарначо, Расмус Хёйлунн ва Амад Диалло танланди.
Манчестерликлар катта маблағ эвазига ҳатто ўз сардори Бруну Фернандеш билан ҳам хайрлашишга тайёр.
Дэни Эшуорт биринчи бўлиб кетиши керак бўлган ўйинчилар рўйхатига ҳимоячилардан Ҳарри Магуайр, Виктор Линделёф, ярим ҳимоячилардан Каземиро, Кристиан Эриксен, ҳужумкор футболчилардан Антони, Жейдон Санчо ва форвард Мэйсон Гринвудни киритди.
Мана шу етти нафар футболчининг трансфери клубга 200 миллион фунт миқдорида маблағ келтириши режалаштирилган.
Фикрлар