Кавани, биз “Барса”дан боймиз!
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзда шартномаси тугаши билан бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда.
Уругвайлик тўпурарга харидор кўп. Бироқ, Эдинсон жамоа танлашда таваккал қилишни хуш кўрмайди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Кавани “Барселона”га ўтишга мойил бўлиб турибди. Каталонияликларга ҳам захирадан майдонга тушиб, гол ура оладиган форвард керак.
Энди Каванига яна бир жиддий харидор чиқди. Бразилиянинг “Ботафого” жамоаси президенти Жон Текстор уни ўз клубига чорламоқда. Бу клуб Каванига катта гонорар тўлашга тайёрлигини билдирмоқда.
- Каталония клуби молиявий инқироздан чиқа олмаяпти. Ҳозир менинг пулим “Барселона”никидан кўпроқ, - деди Текстор.
Фикрлар