Кавани “Барса”дан ўзини олишни сўраяпти. Куман нима дейди?

ПСЖдан кетиб, эркин агентга айланган Эдинсон Кавани ўзига муносиб жамоа топа олмаяпти Унга қизиқаётган клублар кўп эди. Лекин уругвайлик тўпурар уларниг ҳеч бири билан маош борасида келиша олмади.   

Эдинсон Кавани “Барселона” кучли ҳужумчи қидираётгани билгани учун каталонияликларга икки маротаба ўз хизматларини таклиф қилди.

“Барселона” раҳбарияти Кавани юқори савияли ҳужумчи бўлса-да, айни пайтда Куманни қизиқтирмаслигини маълум қилди.

Эдинсон Кавани ПСЖ таркибида 301 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 200 маротаба аниқ нишонга олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!