Кавани бир зарба билан тарихни ўзгартириб юборди

  • 16 апреля, 2021, 09:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани Европа лигасининг чорак финал жавоб учрашувида “Гранада” дарвозасини олтинчи дақиқадаёқ ишғол қилди.

Tecno

Бу гол тажрибали ҳужумчини Уругвай тарихига олиб кирди. Эдинсон уругвайлик футболчилар орасида бўлиб, УЕФА шафелигида ўтказиладиган Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси турнирларида 50 гол урган ўйинчига айланди.

Бу натижага эришиш учун Кавани “кўҳна қитъа” миқёсидаги турнирларда 87 та учрашувда майдонга тушишига тўғри келди.

Шунингдек, у клублари таркибида халқаро учрашувлар 50 та ва ундан кўп гол урган Жанубий Америка футболчилари рўйхатида тўртинчи поғонага кўтарилди. Ҳозирча, фақатгина Лионель Месси, Серхио Агуэро ва Альфредо ди Стефано Каванидан олдинги ўринларда қайд этилган.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию