Кавани бугун Лондондаги ўйинда МЮга ёрдам бера оладими?

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани жароҳатидан фориғ бўлди ва умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер хабар берди.

“Эдинсон машқ қилди, у ўзини тиклади. Ҳаммаси яхши кетмоқда. Умид қиламизки, у машғулотдан сўнг ҳеч қандай муаммога дуч келмайди ва жамоа билан ўйинга бориши мумкин”, - деди норвегиялик мутахассис.

"Манчестер Юнайтед" бугун АПЛнинг 29-турида сафарда "Кристал Пэлас"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!