Кавани бунинг учун маошининг 40 фоизга камайишига ҳам рози

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани ПСЖда қолмоқчи. L'Equipe нашрининг ёзишича, 33 ёшли футболчи Парижда қолиш учун маошининг 40 фоизга камайтирилишига ҳам рози.

Таъкидлаш керакки, Каванининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси яна бир ойдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Унга эса “Манчестер Юнайтед” ва “Интер”дан жиддий қизиқишлар бор.

Кавани жорий мавсум Франция чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!