Кавани ирқчиликда айбланмоқда

"Манчестер Юнайтед" форварди Эдинсон Кавани ирқчилик қилгани учун 3 та ўйинга четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Англия футбол ассоциацияси (FA) уругвайлик футболчини ирқчиликда айблаган. Гап шундаки, Кавани бир неча кун олдин инстаграмдаги ёзишмаларида "негрито" сўзини ишлатган. Энди у 4 январгача FA’га ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш бериши керак. Унгача Кавани МЮ ўйинларида иштирок этиши мумкин.

33 ёшли Кавани жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!