Кавани Ла Лига клублари орасида талаш бўлмоқда

  • 4 марта, 2022, 12:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Tecno

The Guardian нашри хабарига кўра, 35 ёшли уругвайлик футболчи аллақачон Ла Лига жамоаларидан бир нечта таклифлар олган.

Эслатиб ўтамиз, Каванининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойида ўз ниҳоясига етади ва эркин агентга айланади. Шу сабабли у бўлажак жамоасига текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Кавани жорий мавсумда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер қиймати 4 миллион еврони ташкил қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию