Кавани "Манчестер Юнайтед"да Роналдунинг рақамини танлади

Яқинда "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаган уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани “қизил иблислар” сафида 7-рақамда тўп суради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бундан аввал, МЮнинг 7-рақамли либосида Криштиану Роналду, Алексис Санчес, Дэвид Бекхэм, Эрик Кантона ва Жорж Бест каби футболчилар ҳаракат қилган.

33 ёшли Кавани “Манчестер Юнайтед” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва “1+1” кўринишида шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!