Кавани немис гранди билан келишувга эришди

  • 03 Aug 13:11
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан келишувга эришди, деб хабар беради “Bild” нашри.

Манбага кўра, томонлар шартнома борасида бир қарорга келган. Ягона муаммо — маош. Боиси, 35 ёшли уругвайлик футболчининг катта маоши бўлиб, у йилига 10 миллион евро олишни олмоқчи.

Қайд этилишича, Дортмунд клуби бунча тўлашга қурби етмайди, шунинг учун ҳужумчи маошини сезиларли даражада камайтиришга мажбур бўлади.

Ўтган мавсумда Кавани манкунианликларнинг барча мусобақалар доирасидаги 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. У 2022 йилнинг 30 июнида эркин агент сифатида клубни тарк этди.

Comments

You must be logged in to commet!