Кавани Неймар билан дўстлашишни истамаган
“Манчестер Юнайтед”нинг янги ҳужумчиси Эдинсон Кавани ПСЖда бразилиялик ҳужумчи Неймар билан юз берган можарони эсга олди.
- У яхши йигит. Бир марта “Лион”га қарши учрашувда уришиб қолганмиз холос. Жанжал кийим алмаштириш хонасида ҳам давом этган. Лекин кўпчиликнинг бу масаладаги баёнотлари ҳақиқат эмас.
Биз у билан турлича фикрлаймиз. Мен ҳар доим жамоада ҳамма билан дўст-биродар бўлиш шарт эмас, деб ҳисоблаганман. Фақат майдонда дўст бўлиб қолиш керак. Ўртамиздаги фарқ, ўзаро илиқ муносабатни сақлаб қолишга халақит қилмаслиги керак, - дейди Кавани.
Маълумки, “Лион”га қарши учрашувда бразилияликлар – Неймар ва Дани Алвес жарима зарбасини Каванига бермайди. Кейинроқ эса, Кавани Неймарнинг пенальтини ижро этишига йўл қўймайди. Майдонда бошланган келишмовчилик, кийим алмаштириш хонасида ҳақиқий жанжалга айланиб кетади ва уларни жамоа сардори Тьяго Силва ажратиб қўяди.
Фикрлар