Кавани ўрнингни бўшат!
“Манчестер Юнайтед” ёзда уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани билан хайралашади. Аниқроғи, уругвайлик тўпурар клуб билан битимни янгиламайди.
Манчестерликлар ҳужум чизиғидаги бўшлиқни “Эвертон” ҳужумчиси Ришарлисон билан тўлдирмоқчи.
Ёзда “Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини янгилаши талаб этилади. Ижарага жўнатилган Антони Марсьял ортга қайтмоқчи эмас. Маркус Рэшфорд клубдан норози ва кетиш пайида юрибди. Каванининг кетиши аниқ. Роналду ҳам жамоа Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, клубни тарк этишини маълум қилган.
Шунинг учун ҳам манчестерликлар ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида бош қотирмоқда.
2018 йилдан бери “Эвертон”да ўйнаётган Ришарлисоннинг ўзи ҳам кучлироқ клубга ўтиш имконини қўлдан бой бермайди. У жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 20 та учрашувда атиги тўртта гол урди ва учта голли пас берди.
Фикрлар