Кавани ПСЖ мухлисларига хайрлашув мактубини йўллади

"Салом, Париж. Салом, дўстлар. Мен бироз муддат ўтгач, ушбу мактубни йўллашга қарор қилдим. Вақт сизни бўлиб ўтган воқеаларни чуқурроқ таҳлил қилиб кўришга ундайди. Буни ҳамон жамоа учун курашаётган жамоадошларим учун қилдим. Энди эса, ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. Менга чин дилдан мухлислик қилган барчага миннатдорлик билдираман. Якунга ҳам етиб келдик. 

Жамоани тарк этиш жуда оғир қарор бўлди. Оғир меҳнат ва натижалар менга доим ҳузур бағишларди. Сизлар билан ўтказган даврим доим хотирамда муҳрланиб қолади. Шундай экан, сизларга яна бир бор раҳмат айтмоқчиман. 7 йил давомида қўллаб-қувватлаганингиздан мамнунман. Чао", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг янги футболчиси.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)