Кавани ПСЖга қарши ўйинда майдонга тушадими? Сульшер бу саволга "конкрет" жавоб берди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

“Биз Каванининг ПСЖга қарши ўйинда иштирок этишини хоҳлаган эдик, аммо у узоқ муддат майдонга тушмади. У спорт формасини тиклаб олиши учун шуғулланишда давом этиши керак, деб ҳисоблаймиз. Ҳозир у тўлиқ тайёр эмас”, - деди МЮ бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер.

ПСЖ – “Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!