Кавани қишлоққа кетаётган эди...
“Манчестер Юнайтед”нинг янги ҳужумчиси Эдинсон Кавани ПСЖдан кетганидан кейин футболни тарк этмоқчи бўлганини тан олди.
- Мен учун оилам саломатлиги биринчи ўринда. Футболдан кетмоқчи бўлганим бор гап. Қишлоққа бориб, сокин ҳаёт кечирмоқчи эдим. Оилам билан коронавирусни бошдан ўтказдик. Бу вирус одамга ваҳима солар экан.
Эркин агент сифатида юрганимда ноаниқлик қийнаб юборди. Чемпионатлар бошланаётганди ва ўзимга жамоа топишим керак эди. Баъзан сен истаган нарсалар содир бўлавермаслигини ҳам тўғри қабул қилиш керак. Ҳаммасининг ўз вақти-соати бор. Мана “Манчестер Юнайтед”га қўшилдим ва бундан мамнунман, - деди Эдинсон Кавани.
Фикрлар